ДАНИЯ

  • ФИФА рейтингидаги ўрни — 10
  • Евро-2020га йўл — 4 ғалаба, 4 дуранг, 0 мағлубият, тўплар нисбати — 23-6
  • Саралаш турниридаги энг яхши тўпурар — Кристиан Эриксен (5 гол)
  • Евро тарихидаги энг яхши натижаси — ғолиблик (1992)

Дания бош мураббийи
2020 йил 1 августида терма жамоа бошқарувига аввал Германиянинг «Майнц» клубида ишлаган Каспер Ҳюлманн келади. У 2011/12 йилги мавсумда Дания чемпионатида «Норшеллан» клуби билан муваффақиятга эришиб, чемпион бўлганди.

Унинг бошқарувида терма жамоа Миллатлар лигасида ёмон иштирок этмади, қўшимча кўрсаткичлар бўйича Англияни ортда қолдириб, А дивизионда қолди. Ҳюлманн даврида ўтказилган 10 ўйинда фақат икки бор мағлуб бўлинди (икки сафар ҳам — Бельгияга), март ойида ЖЧ-2022 саралаш турниридаги уч учрашувда ҳам ғалабага эришилди - 14:0.

Асосий юлдузлар
Данияликлар ансаблида биринчи рақамли скрипкачи ролида Кристиан Эриксен. «Интер»да мослашиш давридаги бир неча ойлик қийинчиликлардан кейин ушбу яримҳимоячи барибир Антонио Конте тизимидан жой топа олди ва жамоа чемпионлигига ҳисса қўшди. 29 ёшигача Эриксен миллий жамоа сафида 136 ўйинда иштирок этишга улгурди ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 7-ўринда жойлашган (36 гол). Якунланган мавсумда Эриксен — Италия чемпионатида муҳим узатмалар сони бўйича етакчи бўлди (ҳар ўйинда ўртача 2,36). Унинг ақлли ўйини гуруҳдаги рақибларга муаммо туғдириши табиий.

Таркиб
Дарвозада одатдагидек Шмейхель, марказий ҳимояда Кристенсен — Кьер жуфтлиги, таянч зонасидан Ҳейберг жой эгаллайди, ҳужумкор ҳавбеклар учлиги Брэйтуэйт — Эриксен — Поульсен.

Тахминий бошланғич таркиб: Шмейхель – Кристиансен, Кьер, Васс, Мехле – Ҳейберг, Дилэйни – Брэйтуэйт, Эриксен, Поульсен – Винн.

Дания: Евро-2020 учун прогноз
Дания термасида кичик имтиёз бор: улар гуруҳдаги уч ўйинни ҳам уйда, Копенҳагенда ўтказишади. Трибуналарга минглаб фанатларнинг қайтиши жамоага катта ёрдам бўлиши мумкин. Гуруҳда данияликлар плей-оффга тўғридан тўғри йўлланма учун Россия билан рақобатлашади — Бельгияга рақобат туғдириш учун Ҳюлманн шогирдлари анча кучсизлик қилади.