Жаҳон | 22:12 / 17.06.2018
4149
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги кўргазмада юз берган отишмада ўндан кўпроқ одам жароҳат олди

Фото: flickr.com-Timo

АҚШнинг Нью-Жерси штатида жойлашган Трентон шаҳридаги Art All Night кўргазмасида номаълум кимсалар отишма содир этди. Воқеа 17 июнга ўтар кечаси юз берган. 

ОАВ маълумотларига кўра, икки киши маҳаллий вақт билан соат 2.45да кўргазмада ўт очган. Босқинчилардан бири бўлган 33 ёшли эркак ўлдирилган, иккинчиси эса қўлга олинган.  

Отишма оқибатида 16 киши ўқотар жароҳат олганини маълум қилинган. Таъкидланишича, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Тадбирда мингга яқин одам иштирок этаётган бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид