Жаҳон | 07:40 / 17.06.2018
2459
1 дақиқада ўқилади

Бугун Колумбияда президент сайловларининг 2-босқичи бўлиб ўтади 

Фото: Густаво Петро ва Иван Дуке/Фото: AP

17 июнда Колумбияда президент сайловларининг 2-босқичи бўлиб ўтади. 

Сайловларнинг 1-босқичи 27 май куни бўлиб ўтганди. Унинг якунларига кўра, 2-босқичга сайловчиларнинг 39,14 фоиз овози билан “Демократик марказ” партияси номзоди Иван Дуке ва 25,08 фоиз овоз билан унинг сўл кучлардан рақиби Густаво Петро чиққанди.

Сайловлардан 10 кун аввал ўтказилган Лотин Америкаси стратегик геосиёсати маркази сўровномасининг кўрсатишича, Дукега сўралганларнинг 45,5 фоизи, Петрога 40 фоизи овоз беришга тайёр. Колумбияда ҳаммаси бўлиб 36,2 млндан кўпроқ одам овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайловлар муносабати билан 16 июндан 18 июнь эрталабгача мамлакатда намойишлар ўтказиш ҳамда спиртли ичимликлар ичишга тақиқлов амал қилади. Бундан ташқари, Колумбия ҳукумати сайловлар ўтказилиши вақтига қўшни Венесуэла билан чегарани ёпишга қарор қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид