15:23 / 17.06.2018
13485

Салоҳ Россияга қарши ўйинга тайёр

Миср терма жамоаси якшанба куни Санкт-Петербургга учиш олдидан машғулот ўтказди. Жамоа иккинчи тур доирасида Россияга қарши кечадиган учрашув учун учиб кетади.

Умумий гуруҳ машғулотларида терма жамоанинг барча футболчилари, шу жумладан Муҳаммад Салоҳ иштирок этган. «Ливерпуль» футболчиси биринчи тур доирасида Уругвайга қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборганди. У энди Россияга қарши ўйиннинг бошланғич таркибида бўлиши кутилмоқда.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top