11:37 / 18.06.2018
5125

БМТ бош котиби Македония бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: Reuters /Denis Balibouse

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Афина ва Скопье ўртасида Македониянинг янги номи бўйича имзоланган келишувни маъқуллаб, томонларни уни ратификация қилишга чақирди. Бу ҳақда бош котиб твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Гутеррешнинг сўзларига кўра, БМТ ҳар икки давлат саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

«Мен Греция ва Македония бош вазирлари Алексис Ципрас ҳамда Зоран Заевга якшанба куни имзоланган тарихий келишув учун миннатдорлик билдираман», - дея ёзган Гутерреш.

Шунингдек, у ҳар икки мамлакат ҳукуматини имзоланган келишувга риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Греция ва Македония ташқи ишлар вазирлари Никос Котзиас ҳамда Никола Димитров собиқ Югославия республикасининг янги расмий номи тўғрисидаги келишувни имзоганликлари хабар берилганди.

Top