18:35 / 18.06.2018
14405

Путин ва Трамп нега учрашиши кераклиги айтилди

Фото: Associated Press

АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар узоқ вақт давомида «даҳшатли» бўлган, ҳамда энди бу ҳолатни қандай ўзгартириш мумкин эканини тушуниш мушкулдир, деб ёзяпти The Spectator.

Бироқ, агарда АҚШ президенти Дональд Трамп «рекламадаги» каби истеъдодли бўлиб чиқса, бу вазиятни тўғрилаш мумкин, дейилади материалда. Нашр муаллифи Дэн Депетрис Путин ва Трампнинг эҳтимолий учрашувини «блокбастер» деб атаган.

Шунингдек таъкидланишича, Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги эҳтимолий учрашув юз берадиган бўлса, Қўшма Штатлар президенти «қандайдир аҳмоқона ишни қилиши» бўйича хавф ҳам бор. Масалан, у Қримни тан олиши ёки НАТОни - «текинхўрлар клубига» чиқариб қўйиши мумкин, деб ёзади The Spectator.

Муаллифнинг фикрича, Путин жаҳон тартиби иштирокчиси бўлмоқчи экани, Россия эса АҚШнинг етакчиси позициясини тан олиши борасида ёлғон гумонлар ҳам юзага келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан тахминан қачон учрашишини айтганди

Top