Light | 18:57 / 18.06.2018
53095
4 дақиқада ўқилади

Шарбатлар ҳақида барча ҳақиқатлар

Биз шарбат ичиб, унда витаминлар кўплиги ва унинг соғлиқ учун фойдали экани ҳақида кўп гапирамиз. Бироқ ҳақиқатда ҳам шундайми? "Здоровье с Еленой Малышевой" дастурида айнан шу мавзуда фойдали маълумотлар тақдим этилди.

Энг яхши танлов - сабзавотли шарбатлар. Уларда витаминлар, целлюлозалар, фойдали моддалар, жумладан ликопинлар кўп. Шу билан бирга, бу паст калорияли маҳсулот ҳамдир. Фақат шуни ёдда тутингки, шарбатларга туз қўшиб бўлмайди, айниқса қон босими юқори кишиларга бундай шарбатни ичиш тавсия этилмайди.

Фото: Getty Images

Ликопинлар бўйича чемпион - томат шарбати. Айнан шу пигментлар туфайли томатлар қизил рангга киради. Ликопин  простата саратони ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ривожланишини пасайтирувчи антиоксидантларга бой.

Фото: Getty Images

Энг ёмон танлов - шарбатлар коктейли. Бундай ичимликларда қоидага кўра, табиий шарбатлар миқдори кам бўлади. Асосий компонентлар - бу сув ва сизни юзлаб ортиқча калориялар билан таъминловчи қиём.

Фото: Getty Images

Олма шарбати иммунитетни оширади. Бу шарбатда организмнинг иммун кучларини оширувчи А, В гуруҳи ва С витаминлари мавжуд. Олма шарбати соч ва тирноқлар саломатлиги учун фойдали бўлиш билан бирга, кексайганда ҳам яхши хотирага эга бўлиш имконини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Фото: Getty Images

Клюква (қизил, нордон мевали бута ва унинг меваси) шарбати иммунитет ва пешоб тизими учун фойда. Унда С витамини кўп бўлиб, иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Бундай морс пешоб тизими касалликлари профилактикаси учун халқ воситаси ҳисобланади. Фақат бир нарсани ёдда тутинг: унга шакар қўшмаганингиз маъқул!

Фото: Getty Images

Черникали морс бош мияга фойда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 12 кун давомида 2,5 стакандан черникали морс ичган одамларнинг хотираси сезиларли даражада яхшиланган.

Фото: Getty Images

Асаи меваси шарбати антиоксидантларга бой. Олимларнинг фикрича, бу ёввойи мева шарбатида черника, клюква, олча ва қулупнай шарбатидан-да кўпроқ антиоксидант бор экан.

Фото: Getty Images

Олча нектари яллиғланишга қарши таъсирга эга. Бу мева нектари ўзининг антиоксидант хусусиятларидан ташқари, яллиғланишга қарши таъсирга ҳам эга. У шунингдек жисмоний меҳнатдан сўнг мушаклардаги оғриқни камайтиришга қодир.

Фото: Getty Images

Қизил навли узум шарбатини албатта таомномангизга қўшинг. Қизил узум шарбати инсоннинг юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи фойдали моддалар ва антиоксидантларга бой.

Фото: Getty Images

Қуритилган ўрик шарбатида целлюлоза кўп. Бу шарбат ич қотишига қарши ажойиб таъсирга эга. Шунингдек бундай шарбатда темир ва калий микроэлементлари мавжуд.

Фото: Getty Images

Апельсин шарбати: ичайми-ичмайми? Албатта, бу ичимликда иммунитетни ҳимояловчи С витамини кўп. Янги сиқилган апельсин шарбати кальций, D витамини ва антиоксидантларга бой. Шундай бўлса-да, аллергияга мойил кишилар унинг истеъмолини чеклаганлари маъқул.

Фото: Getty Images

Мавзуга оид