Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония АҚШ билан қўшма ҳарбий машқлар давом эттирилишини маълум қилди
Япония Мудофаа вазирлиги раҳбари Ицунори Онодэранинг маълум қилишича, Япония АҚШ билан биргаликдаги ҳарбий машқлар бўйича режаларни қайта кўриб чиқмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Корея ярим оролидан ташқарида ўтказилаётган машқларда ўзгаришлар назарда тутилмаган. Бу Америка томони билан ҳам мувофиқлаштириб олинган.
«Аввалроқ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан ўзаро мулоқот чоғида, биз Япония-Америка машқлари, худди аввалгидек, тўла ҳажмда ўтказилишини тасдиқлаб олдик», - дея айтиб ўтди Онодэра.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея қўшма машқлар тўхтатилгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026