Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй АҚШ космик қўшинлари ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Фото: SAUL LOEB / GETTY IMAGES
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳарбий-космик кучлар ташкил этишнинг бошланғич босқичида турибди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Пентагон бу жараён бўйича ишларни бошлаган.
«Биз бу жараённинг бошланғич босқичидамиз. Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор томонлар билан буни амалга ошириш устида ишлаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Сандерс.
Аввалроқ, Трамп Пентагонга космик қўшинларни ташкил этиш ҳақида топшириқ бергани хабар қилинганди. Унинг фикрича, Қўшма Штатлар коинотда ҳарбий устунликка эга бўлиши керак. АҚШ Мудофаа вазирлиги космик қўшинлар ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Путин ва Трамп нега учрашиши кераклиги айтилганди.
Мавзуга оид
19:54
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
17:51
Британия қироли 2007 йилдан бери биринчи марта АҚШга ташриф буюрди
11:34
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
22:54 / 27.04.2026