01:01 / 19.06.2018
12740

ЖЧ-2018. Кейн сўнгги дақиқаларда Англияга ғалаба келтирди

Фото: Getty Images

Жаҳон чемпионати G гуруҳидан ўрин олган Англия ҳамда Тунис терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Волгоград Арена"да кечган учрашув инглизларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

11-дақиқада Кейн ҳисобни очди. 35-дақиқада Сасси пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни йўққа чиқарди. Асосий вақт учун қўшиб берилган илк дақиқада Кейн гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. 

1-тур якунига кўра Англия терма жамоаси 3 очко тўплаган ҳолда тўплар нисбатига кўра Бельгиядан кейин иккинчи ўринни банд қилиб турибди. 3-ўринни Тунис банд қилиб турган бўлса, сўнгги поғонани Панамага эгаллаган. 

G гуруҳи 
Тунис - Англия - 1:2
 (1:1)
Голлар: Кейн, 11 (0:1). Сасси, 35 - пенальти (1:1). Кейн, 90+1 (1:2). 
Тунис: Ассен (Бен Мустафа, 16), Бронн, С.Бен Юссеф, Мериа, Маалул, Скири, Сасси, Бадри, Слити (Бен Амор, 74), Ф.Бен Юссеф, Хазри (Халифа, 85).
Англия: Пикфорд, Стоунс, Магуайр, Уокер, Триппьер, Хендерсон, Лингард (Дайер, 90+3), Алли (Лофтус-Чик, 80), Янг, Кейн, Стерлинг (Рэшфорд, 68).
Огоҳлантиришлар: Уокер, 33.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top