Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил АҚШнинг «журъатли» қарорини олқишлади
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, Қўшма Штатларнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан (ИҲК) чиқиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайди.
«Исроил АҚШ президенти Дональд Трамп, давлат котиби Майк Помпео ва элчи Никки Хейлига бундай журъатли қарор учун миннатдорлик билдиради. У БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши иккиюзламачилиги ва ёлғонига қарши қабул қилинди», - дея ёзган Нетаньяху.
Исроил бош вазирининг таъкидлашича, ИҲК ўз фаолияти давомида «Исроилга қарши душманлик кайфиятидаги» орган сифатида «ўзини кўрсатди». Унинг фикрича, Кенгаш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўз миссиясига хиёнат қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга қандай шартда қайтиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026