Жамият | 08:45 / 21.06.2018
6193
4 дақиқада ўқилади

Ёзги таътил “INHA Tashkent Summer School” билан янада мазмунли ва қизиқарли

Фото: Инҳа

Фарзандингиз 9 ёшдан 16 ёшгачами ва Сиз унинг ёзги таътилини мароқли ўтказишини ва шу билан бирга билим олишини истайсизми?

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) “Inha Tashkent Summer School” таълим лагерини таклиф қилади. Лагерь IUT нинг янги инновацион лойиҳаси бўлиб, болажонларнинг ёзги таътил давридаги вақтини мароқли ва унумли ўтказишга мўлжалланган.

Фото: Инҳа

“Inha Tashkent Summer School” 2018 йилнинг май ойида ишга туширилди. Ҳозирда дастлабки икки ҳафталик мавсум ўз ниҳоясига етди, иккинчи мавсумнинг қатнашчилари эса энди-энди бир-бирлари билан танишиб, таълим лагерининг муҳитига мослашмоқдалар.

Лагерда ўғил-қизлар ўз вақтларини нафақат қизиқарли, балки фойдали ўтказишади. Болажонлар ёшларига мос равишда мантиқий математика, инглиз тили, қизиқарли физика, дастурлаш, она тили инглиз тили бўлган устоз билан сўзлашув қобилиятини кучайтириш клуби, робототехника, фикрлаш дизайни билан шуғулланадилар.

Фото: Инҳа

Хусусан, биринчи мавсум давомида кичик гуруҳдаги болажонлар турли девайсларнинг тузилиши билан танишган бўлсалар, катта гуруҳдаги болалар “Arduino” тизимидан фойдаланган ҳолда роботларни яратишни ўргандилар. Arduino – автоматика ва робототехниканинг оддий тизимларини яратиш учун аппарат-дастурий мосламасидир.

Лагер қатнашчилари инглиз тилидаги сўзлашув клубида ҳам мароқ билан иштирок этишмоқда. Мазкур клубни Буюк Британиялик мутахассис Грейм Мэдд олиб бормоқда. Клубдаги дарслар давомида болалар турли мавзуларни муҳокама қилган ҳолда инглиз тилидаги сўзлашиш қобилиятларини ривожлантиришади.

Таълим лагерининг ўзига хос томонларидан бири болажонлар дастурлаш бўйича дарсларда иштирок этишиб, унда дастурлаш асосларини ўрганишади.

Фото: Инҳа

Ташкилотчилар кўнгилочар тадбирлар тўғрисида ҳам унутмадилар. Дарслардан бўш вақтларида болалар қувноқ мусобақалар ва ўйинларда иштирок этишади, ҳар ҳафта бўладиган кўрикларга ўз ижодий чиқишларини тайёрлашади.

Фото: Инҳа

Таъкидлаш жоизки, машғулотлар давомида ўзини ижобий кўрсатган болалар, турли ўйин мосламалари билан жиҳоланган ўйинлар билан тўла хоналарда ўйин ўйнашларига рухсат берилади.

Халида Султановна, 2 нафар лагерь қатнашчисининг бувиси: “Ҳар куни дарслардан кейин невараларимнинг кўтаринки кайфиятини кўриб жуда хурсанд бўламан. Невараларимга ўқитувчиларнинг дарс ўтиш услуби жудаям ёқади, айниқса дастурлаш ва робототехника. Университет маъмурияти, нафақат билим бериш, балки вақтни мазмунли ўтказиш учун ҳам барча шароитни яратиб бермоқда”.

Фото: Инҳа

Лагерь қатнашчиси Диёрбек (14 ёш): “Менга “INHA Tashkent Summer School” лагери жудаям ёқади. Бу ерда дарслар қувноқ ва қизиқарли ўтаяпти. Менга кўпроқ турли саҳна кўринишларни, чиқишларни тайёрлаш, видеони тасвирга тушириш ёқади. Менга саҳналаштириш жуда ёқди ва мен келажакда режиссёр бўлмоқчиман”.

“Inha Tashkent Summer School”да энг яхши етакчилар ва маъмурият вакиллари йиғилган. Улар менга катта ака ва опадек бўлиб қолишди. Лагерь бир умр давом этмаслиги ачинарлидир”, - дея қайд этди 11 ёшлик Настя.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Inha Tashkent Summer School”нинг навбатдаги мавсумига рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда. Рўйхатдан ўтишга шошилинг! Жойлар сони чекланган!

Рўйхатдан қуйидаги йўналиш бўйича ўтишингиз мумкин: https://goo.gl/forms/P6SybuUwePlJqFCJ2, август ойи учун: https://goo.gl/forms/kYERJ9rEeguv91sz2.

Лагерь фаолияти билан ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифаларимиз орқали танишишингиз мумкин:

1. Facebook: www.fb.com/INHATashkentSummerSchool

2. Instagram: www.instagram.com/inhatashkentsummerschool

3. Telegram: @inhatashkentsummerschool

Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг: +9989 71 289 99 99 (ички: 0300, 0305, 0301, 0302, 0304).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид