Жаҳон | 21:40 / 21.06.2018
25994
1 дақиқада ўқилади
Intel раҳбари “ишдаги ишқ” сабабли ўз лавозимини тарк этди
Охирги 5 йил давомида Intel компаниясининг ижрочи директори лавозимини эгаллаган Брайан Кржанич истеъфога чиқди. Унинг ўрнини компаниянинг молиявий директори Роберт Свон вақтинчалик эгаллади.
Компаниянинг маълум қилишича, Кржанич ички тергов унинг компания ходимларидан бири билан яқин алоқада бўлганини тасдиқлаганидан кейин истеъфога кетишга мажбур бўлган. Раҳбарларнинг ходимлар билан ишқий муносабатларда бўлиши компаниянинг қоидаларига зид ҳисобланади.
Айни вақтда компания Кржанич ўрнига номзод изламоқда. The Verge’нинг таъкидлашича, 1982 йилдан бери Intel’да ишлаб келган Кржаничнинг биографияси компания сайтидан ўчириб ташланган.
Мавзуга оид
22:02 / 12.10.2024
Intel ўз тарихидаги энг йирик инқирозга дуч келди. Компания Qualcommʼга сотиб юборилиши мумкин
14:50 / 23.09.2024
Bloomberg: Apollo Intel'га миллиардлаб сармоя таклиф қилади
19:34 / 17.09.2024
Intel Германияда 30 млрд евролик заводининг қурилишини тўхтатиб қўйди
20:50 / 02.08.2024