22:32 / 26.06.2018
13623

Нефтга бой давлатлардан бири дунёнинг энг ночор давлатига айланди

Фото: Reuters

Нефтга бой давлат ҳисобланувчи Нигерия ночор давлатлар рейтингида Ҳиндистондан ўтиб кетди. Бу ҳақда CNN Брукинг институтининг анъанавий тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди. Институт маълумотларига кўра, Нигерияда кунлик даромади 1,9 доллардан камроқни ташкил қилувчи 87 млн ночор одам яшайди. Бу эса мамлакат аҳолисининг 44,4 фоизини ташкил қилади.  

Нигерияда тенденция салбий бўлиб қолиши – йил охиригача мамлакатда яна 3,2 млн ночор киши кўпайиши тахмин қилинмоқда. Нигерия Африкадаги бош нефть қазиб олувчи давлатлигига қарамасдан, шунга мос турмуш тарзини таъминлай олмаяпти. Бундан ташқари, нефть нархининг пасайиши мамлакат ва унинг аҳолиси турмуш тарзига янада оғирроқ зарба бўлган.  

Бироқ Ҳиндистонда бунинг акси кузатилмоқда. Ҳозирда 71,5 млн ҳинд ночорликда яшамоқда. Бу кўрсаткич Ҳиндистон аҳолисининг 5,3 фоизини ташкил қилади. Рейтингнинг 3-ўрнини Конго эгалламоқда, бу давлатда 63 млндан кўпроқ киши ночорликда яшамоқда.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ночорлик даражаси ўсаётган 18 та давлатдан 14 таси Африкада жойлашган. Институт прогнозларига кўра, 2030 йилга келиб “қора қитъа”да сайёрамизнинг барча ночор одамларининг 90 фоизи кун кечиради. 

Африкага кирмайдиган давлатлардан Индонезия ва Бангладеш ночор аҳолиси кўплиги билан ажралиб туради. Бу давлатлар аҳолисининг мос равишда 14,2 ва 17 млн фуқароси ночорликда кун кечиради. 

Top