Ўзбекистон | 14:16 / 27.06.2018
4645
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ФВВ ўқув машқлари ўтказади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари Фавқулодда вазиятлар соҳасидаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида 2018 йилнинг 25 июнь куни Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари вакилларидан иборат делегациялар Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Фуқаро муҳофазаси институтида ҳамкорликдаги ўқув машғулотининг очилиш маросими ўтказилиб, авария-қутқарув техника ҳамда воситалари кўргазмаси, зилзилани симуляция қилиш марказига экскурсия ташкил этилди. Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва қадимий обидаларига саёҳат ўтказилди.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида «Тоғли ҳудудларда жабрланганларни қидириш ва эвакуация қилишда қутқарув тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» ҳамда «Зилзила оқибатларини бартараф этишда қутқарув тузилмаларининг ҳаракатлари» мавзуларида ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳамкорликдаги ўқув машғулоти жорий йилнинг 27-30 июнь кунларига қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида «Тоғли ҳудудларда жабрланганларни қидириш ва эвакуация қилиш тадбирларини олиб боришда қутқарув тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид