22:22 / 27.06.2018
8503

Жаҳон чемпиони бўлган терма жамоа қаторасига 3-марта гуруҳда қолиб кетди

Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган терма жамоалар кейинги мундиалда қаторасига 3-марта гуруҳдан чиқолмаяпти.

Бугун, F гуруҳининг сўнгги баҳсида Германия терма жамоаси Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида ютқазди ва гуруҳда қолиб кетди.

Худди шундай аҳволга 2006 йилда чемпион бўлган Италия ва 2010 йилда чемпион бўлган Испания ҳам тушган эди. Ҳар иккаласи ҳам мундиалдаги бош совринни қўлга киритгач, кейинги чемпионатда гуруҳдан чиқолмаган.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top