Жаҳон | 18:17 / 28.06.2018
3148
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Жанубий Кореядаги ўз қўшинлари сонини сақлаб қолишга ваъда берди

Фото: AFP

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Қўшма Штатларнинг ҳарбий мажбуриятларини «қатъий» деб атади ва КХДР билан ядросизланиш бўйича олиб борилаётган музокаралар фонида Жанубий Кореяда Америка ҳарбий контингенти сонини ўзгаришсиз сақлаб қолишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Шу билан бирга, таъкидланишича, Мэттис Сеулга ўз ташрифи вақтида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея ҳар йилги қўшма машқларини бекор қилиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади. Бу, унинг фикрига кўра, Корея ярим оролини ядросизлантириш бўйича музокараларни самарали олиб боришга имкон беради.

«Ҳар икки вазир ишончни яхшилаш ҳамда тинчликни қуриш бўйича чораларни бундан кейин ҳам биргаликда излашга тайёр. Шу билан бирга, Шимолий Корея мулоқотни виждонан олиб боряпти», - дейилади Мэттис ва унинг жанубий кореялик ҳамкасби Сон Ён Мун қўшма баёнотида.

Хабар қилинишича, Жанубий Кореяда ҳозир америкалик тахминан 25,5 минг ҳарбий хизматчи бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРни музокаралар столига ўтиришга нима мажбур қилгани айтилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид