Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Елизавета II ўзини ёмон ҳис қилмоқда
Фото: Frank Augstein/AP
Буюк Британия қироличаси Елизавета II «соғлиги ёмонлашгани» туфайли авлиё Павел соборидаги маросимга бора олмаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Букингем саройига асосланган ҳолда хабар тарқатган.
Сарой расмий баёнотида айтилишича, ҳазрати олиялари ўрнига авлиё Михаил ва авлиё Георгий орденларининг 200 йиллигига бағишланган тадбирда герцог Кентский қатнашган.
«Қиролича ўзини яхши ҳис қилмаяпти ва у авлиё Павел соборида авлиё Михаил ва авлиё Георгий орденларининг 200 йиллик юбилейи муносабати билан ташкиллаштирилган маросимда иштирок этмасликка қарор қилди», — дейилган баёнотда.
Апрель ойида 92 ёшга чиққан қиролича Елизавета II айни вақтда дунёнинг энг кекса монархи ҳисобланади. Унинг бошқарув даври Буюк Британия тарихида рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
18:36 / 01.01.2023