Фан-техника | 16:58 / 28.06.2018
18624
4 дақиқада ўқилади

«GoodZone» дўконининг очилиши муносабати билан LG техникасига акция

LG техникасини энди янада қулайлик билан харид қилиш мумкин - 1 июль куни соат 11:00да Тошкентда янги «GoodZone» электроника ва маиший техника дўкони ўз эшикларини очади. Уй ва оила учун ажойиб харид қилиш учун яхши вақт. LG ўз мижозларини керакли ва фойдали совғалар билан хурсанд қилиш учун ноёб акция ташкил қиляпти.

Қизил тасма Амир Темур шоҳкўчасида, Шаҳристон метро бекатидан узоқ бўлмаган ерда кесилади. Бу нафақат атрофдаги туманлар аҳолиси, балки бутун шаҳардаги истеъмолчиларни хурсанд қилиши аниқ. Бу ерда машҳур брендлар маиший техникасини ҳамёнбоп нархларда харид қилишингиз мумкин. Жозибадорлик формуласи оддий: ўз сегментида кенг маҳсулот қатори, қулай шароит ва ишончли кафолатлар.

Фото: LG

LG компанияси совғаларни ҳам ҳисобга олган. Бундай муҳим воқеа шарафига «GoodZone» мижозлари учун акция эълон қилинмоқда: дўкон ассортиментидан LG’нинг исталган музлатгичи харид қилинса, совға сифатида микротўлқинли печь (MS 2336GIB моделлари) берилади. Дўкон ассортиментидаги LG’нинг исталган кир ювиш машинаси сотиб олинса эса, чангютгич ҳам (VK 76A00NDR моделлари) тақдим этилади. Фақат шошилинг! Совғалар сони чекланган, уларни биринчи 100 нафар харидор олади.

Фото: LG

«GoodZone» дўконида тақдим этиладиган LG маиший техникасининг кенг модель қатори харидорларни ҳайратга солади. Харидорлар эътиборига уй учун зарур бўлган маиший техникаларнинг энг сўнгги намуналари тақдим этилади. Мисол учун, бу ерда LG InstaView инновацион музлатгични харид қилиш мумкин.

Фото: LG

У ўзига хос, қулай, катта жойга эга ва нафақат ўз оиласи саломатлиги, балки бюджетни тежаш ҳақида ўйловчилар учун ҳам идеал мос тушади. LG музлатгичлари қаторида ўрнатилган бир қатор функциялар маҳсулотларнинг узоқ вақт давомида яхши ҳолатда сақланиб қолишига имкон яратади, тез-тез истеъмол қилинадиган маҳсулотлар учун махсус шаффоф эшик ёки эшикдаги алоҳида бўлма эса, совуқ ҳаво сақланишини кафолатлайди, бу электр энергиясини тежаш имконини беради ва шунинг учун коммунал тўловларни камайтиради.

«GoodZone» дўконида LG кир ювиш машиналарининг кенг доираси тақдим этилади. Кийим юклаш миқдори 5,5 кг.дан 17 кг.гача. Уй бекалари Twinwash иккиламчи юкламага эга кир ювиш машинасини харид қилиш имкониятини албатта баҳолайдилар - у кўп кир ювадиган, бироқ ўз вақтини ҳам тежашни истайдиганлар учун оптимал танлов. Асосий бўлма 17 килограммгача буюмларни юклаш имконини беради, вертикал юкламали қўшимча барабан 3,5 кг.га мўлжалланган. TrueSteam буғ функциясига эга кир ювиш машинаси эса, иссиқ буғ билан эҳтиёткор ювишни кафолатлайди ва сизнинг буюмларингиз ҳақида ғамхўрлик қилади.

Фото: LG

«GoodZone» дўконининг манзили - А.Темур шоҳкўчаси, 129Б (мўлжал: Шаҳристон метро бекати).

Фото: LG

LG маҳсулотларига техник хизмат кўрсатишга оид саволлар бўйича LG мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг: 0−800 120−22−22.

Бу рақамга қўнғироқ қилиш Ўзбекистон аҳолиси учун бепул. Муҳим: Рақамни тўлиқ териш керак.

Батафсил маълумотни сайтимиз орқали олишингиз мумкин. 

Фото: LG

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид