Ўзбекистон | 12:10 / 28.06.2018
13599
2 дақиқада ўқилади

Қайси шахслар экстремизмга алоқадор жиноий жавобгарликдан озод этилади?

Шахс экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этган, бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган ҳамда оғир оқибатлар юзага келишининг олдини олишга фаол кўмаклашган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этилади. Бу ҳақда сенатор Бойматжон Расулов нутқига таянган ҳолда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

28 июн куни иш бошлаган Сенатнинг XV ялпи мажлисида "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунни таърифлаб ўтган сенатор Расуловга кўра, Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.

"Ташкилотнинг экстремистик ташкилот деб топиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг аризаси асосида Олий суд томонидан амалга оширилади. Шунингдек, қонун билан ушбу давлат органларининг экстремизмга қарши курашиш соҳадаги ваколатлар аниқ белгиланган бўлиб, уларнинг ва бошқа субъектларнинг бу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш Давлат хавфсизлик хизматига юкланади", дейди сенатор.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид