Фан-техника | 12:48 / 28.06.2018
5071
4 дақиқада ўқилади

LG InstaView Door-in-Door билан сархил маҳсулотлар

Фото: LG

Кунига бир неча марта музлатгични очиш одатимиз нафақат маҳсулотларнинг бузилишига, балки энергия сарфининг кўп сарфланишига ҳам олиб келади. Одатий совутгичлар чиқиб кетган совуқ ҳаво ўрнини тўлдириш ва ички қисмдаги керакли ҳароратни ушлаб туриш учун кўпроқ энергия сарф этишни бошлайди. Биз эса бу вақтда ҳар эшик очганимизда сақлаш муддати қисқарган маҳсулотларнинг ўрнини тўлдириш учун яна дўконга йўл оламиз. Ёзда қуёшли бўлган ҳудудларда бу муаммолар айниқса фавқулодда ҳолатга айланади.

Инсоний одатларни йўқ қилиш жуда қийин эканлигини тушуниб, LG муҳандислари InstaView Door-in-Door ноёб музлатгичини яратишди. Энди сиз севимли маҳсулотларингизга осон етишишингиз мумкин. Шунчаки эшикни тақиллатинг ва сақланадиган барча нарсаларни кўрасиз! Инновацион шиша панели қирилиш ҳамда бармоқ изларига нисбатан чидамли бўлгани учун музлатгич ойнаси доимо тоза туради.

Кенг бўлма оила аъзоларингизнинг севимли таомларини жойлаштириш имконини беради, қулай фойдаланиш зонасида шунчаки тугмани босинг ва сиз ҳеч бир қийинчиликларсиз эшикни очмасдан осонлик билан истаган маҳсулотни олиш имконига эга бўласиз.

Фото: LG

Door-in Door тизими сабаб маҳсулотлар узоқ вақт сархил ҳолда қолади ва истеъмол учун хавфсиздир. Бунда ишончли, энергияни самарали тежайдиган ва шовқинсиз тўгридан-тўғри узатмали чизиқли инвертор компрессор муҳим ўрин тутади, ишлаб чиқарувчи унга 10 йил кафолат беради!

Фото: LG

LG’дан янги ақлли музлатгич ноёб Hygiene Fresh фильтри билан жиҳозланган бўлиб, у 99,9% бактерияларни - чанг, замбуруғлар, хавфли микробларни бартараф этади.

Фото: LG

Бундан ташқари, нохуш ҳидларни йўқотади ва устки қатламни зарарланишлардан ҳимоя қилади. Moist Balance Crisper тизиминиг ноёб қопқоқли инновацион қутиси мева ва сабзавотлар орасида намликни бир маромда тарқатади ҳамда барча бўлмалардан алоҳида равишда микроиқлимни яратиб, маҳсулотларингизнинг сақлаш муддатини узайтириш имконини беради.

Фото: LG

Барча санаб ўтилган функциялар овқатланиш учун сарф-ҳаражатларни сезиларли даражада камайтиради, қадрли ва севимли инсонларингиз эса ҳар куни дастурхонда сархил ва сифатли маҳсулотларни тановвул қилишади. Катта оилаларда маиший вазифаларни сезиларли даражада енгиллаштирувчи LG InstaView Door-in-Door музлатгичини харид қилишнинг аҳамияти беқиёсдир.

Замонавий ва ихчам дизайн оддий маиший мосламани ошхонангизда ҳақиқий санъат асарига айлантиради.

LG InstaView Door-in-Door музлатгичини харид қилиш, шунингдек нархлари биланқуйидаги дўконлардан билиб олишингиз мумкин:

- «Флешка» технобозори дўконлари (собиқ «Малика»)

- «Ипак йўли» бозори (собиқ Абу-Сахий)

- “MEDIAPARK”

     “Credit Asia”

      “Texnomart” тармоқ дўконлари

-  «Next» СКМдаги LG’нинг расмий дўкони

Ёки 143-00-03 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқларда LG Uzbekistan расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Facebook: www.facebook.com/LGUzbekistan

Instagram: www.instagram.com/LGUzbekistan

Фото: LG

LG маҳсулотларига техник хизмат кўрсатишга оид саволлар бўйича LG мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг: 0−800 120−22−22.

Бу рақамга қўнғироқ қилиш Ўзбекистон аҳолиси учун бепулМуҳим: Рақамни тўлиқ териш керак.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид