Рашид Қодиров қамал(май)дими?
Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенатор Исомиддин Аброров Бош прокурор Отабек Муродовдан собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров иши бўйича маълумот беришини сўради. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида, хусусан оммавий ахборот воситаларида собиқ Бош прокурор Қодиров ва бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича қизиқишлар билдирилмоқда. Шу борасида, шу кунга қадар амалга оширилган ишлар бўйича қисқача ахборот берсангиз», дейди у.
Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродовнинг айтишича, Шавкат Мирзиёев тутган сиёсат «собиқлар»ни қамашдан иборат эмас. Муродовга кўра, етказилган зарарни қоплаган айбланувчиларга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилиб, улар озодликда юрибди.

«Бу саволни кўп беришмоқда, лекин битта нарсани айтишим зарур: ҳозирги пайтда собиқ Бош прокурор Қодиров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши тергов қилиняпти. Жиноят процессуал қонунчилигига асосан, тергов сири сифатида, ҳаммасини ошкор этолмаймиз, ҳозирча.
Лекин мен битта нарсани айтаман. Ҳозирги кунгача 24 нафар шахсни жавобгарликка тортяпмиз. Уларнинг ичида қамоққа олингани ҳам бор. Гаров қилиб тургани ҳам бор. Лекин мана шу фуқароларимизга битта нарсани етказиб қўйишимиз керак: давлат раҳбарининг сиёсати, мақсад уларни қамаш эмас. Мана шу жиноят иши бўйича биз ҳозир тўрт нафар бошқа мансабдор шахсларни етказилган зарарларни бартараф этгани учун қамоқдан озод этиб, гаров қўлладик.
Албатта вақти соати келади, тергов якунланади. Имкон даражасида барча ишлар: қанча талон-тарож бўлган, қанча поралар олинган, рақамлаб, вақти келади биргаликда кўрамиз», дейди Бош прокурор.
5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура биносида прокуратура ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда Рашид Қодиров иши бўйича 21 киши қамоққа олингани айтилганди.
«Ҳозирда 24 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинган. Шулардан 21 нафарига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳолатлари ҳануз давом этмоқда», деганди Бош прокуратура Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мансур Ўролов.
Шавкат Мирзиёев эса тергов якунланиб қолиши билан, Қодиров ТВ орқали қилмишлари учун халқдан кечирим сўрашини айтганди. Отабек Муродовнинг сўзларидан хулоса қиладиган бўлсак, 24 нафар айбланувчининг айримлари етказилган зарарни тўлиқ қоплаган ҳолда қамоқ жазоси билан боғлиқ бўлмаган жазога лойиқ топилиши мумкин. Ким билсин, Рашид Қодиров ҳам улар орасида бўлар.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
-
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди
Жаҳон | 23:43 / 21.06.2025
Мавзуга оид

19:10 / 09.01.2022
Мустафоевдан Йўлдошевгача. Ўзбекистоннинг олти бош прокурори ҳақида

15:51 / 25.02.2020
Отабек Муродовга суд ҳукми эълон қилинди

18:28 / 22.09.2019
Отабек Муродов қамоққа олинди

13:13 / 30.07.2019