Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путин билан нима ҳақида гаплашиши маълум қилинди
Фото: Al Drago/Bloomberg
АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг маълум қилишича, мамлакат етакчиси Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда иқтисодий масалалар, Россиянинг Сурия ва Донбассдаги ҳаракатлари, Россиянинг АҚШда 2016 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларига аралашуви каби мавзуларни муҳокама қилади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
«Президент ўз ечимини кутаётган қатор долзарб масалаларни муҳокама этишни режалаштирмоқда», - деди Пенс.
Унинг таъкидлашича, улар орасида Россия ва АҚШ ўртасидаги, шунингдек, Европа мамлакатлари билан иқтисодий алоқалар бор. Вице-президентнинг қўшимча қилишича, Трамп Путин билан Россиянинг Америкадаги сайловларига аралашувини ҳам муҳокама қилади. Пенс таъкидлашича, АҚШ раҳбари Россиянинг Сурия ва Украинага ҳарбий бостириб кириши ҳақида гаплашмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ва Трамп учрашиши мумкин бўлган уч давлат маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:40 / 18.12.2025
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади
13:21 / 17.12.2025
Путин Байкал атрофида “санитар” мақсадда ўрмонларни кесишга рухсат берди
20:00 / 10.12.2025
«Ҳеч кимга сездирмасдан». Путин ўзи ҳам машина ҳайдаб туриши ва Москва кўчаларидаги курьерлар ҳақида
08:35 / 10.12.2025