Ўзбекистон | 18:31 / 28.06.2018
11625
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темир йўллари» даромади икки баробарга ошди

Фото: УзА

2018 йил биринчи чорагида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг даромади 2 триллион сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир. Бундан компания сайтида эълон қилинган статистика маълумотлари дарак беряпти.

2018 йилнинг биринчи уч ойи давомида юк айланмаси 5,38 миллиард тонна-км.ни ташкил қилди, ўтган йил билан таққослаганда у 2,2 фоизга камайди. Олиб ўтилган барча турдаги юклар ҳажми 24 миллион тоннадан ошди.

Йўловчи айланмаси 3,8%га ўсди ва бир миллиарддан зиёд йўловчи-км.ни ташкил этди. Компания биринчи чоракда жами 5,1 миллион йўловчини ўз манзилига етказди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,8 фоизга ошди.

2018 йилда акциядорлик жамияти умумий қиймати 672 миллион АҚШ долларига тенг 15 та инвестиция ва инфратузилма лойиҳасини амалга оширади. Хусусан, жорий йилда 29 та локомотив, 1,5 минг юк вагонини таъмирлаш ва тиклаш, минглаб юк ва 15 та йўловчи вагонларини қуриш, шунингдек, 180 км темир йўллар реабилитацияси режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид