Ўзбекистон | 17:18 / 29.06.2018
16633
2 дақиқада ўқилади

30 июнь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича 30 июнь куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 35-40, баъзи жойларда 42 даражагача иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Мавзуга оид