Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги газеталардан бирининг таҳририятидаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Аннаполис шаҳрида (Мэриленд штати) мамлакатда узоқ йиллардан бери чоп этилувчи газеталардан бири Capital Gazette бош офиси ҳудудида юз берган отишмада 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошқармаси раҳбари Стивен Шу журналистлар учун брифингда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, яна бир неча киши оғир яраланган. Босқинчи ҳибсга олинган ва сўроқ қилинмоқда. Таъкидланишича, у оқ танли эркак бўлиб, ёнида “узун милтиғи” бўлган. Ҳужум сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Полициячилар воқеа жойида портловчи қурилма аниқлашган. Округ полицияси бошлиғи Билл Крампфтнинг айтишича, воқеа жойида сапёрлар иш олиб борган. Таъкидланишича, айни вақтда воқеа жойида тергов ишлари олиб борилмоқда, жамоатчилик учун ҳеч қандай хавф йўқ. “Бинода бошқаларга хавф солиши мумкин бўлган бирор одам йўқ”, деб қўшимча қилган Крампфт.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026