Жамият | 12:32 / 29.06.2018
8699
1 дақиқада ўқилади

Бекобод тумани ғалла топшириш режасини бажарди

Тошкент вилояти Бекобод тумани фермер хўжаликлари томонидан 14500 га майдонларга ғалла экилиб, мўл ҳосил олинди, деб хабар беради туман ҳокимияти.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 15 сентябридаги ПП-3281 сонли қарорига асосан, 32750 тонна ғалла давлатга сотилиши белгиланган эди. Бугунги кунгача бекободликлар 33315 тонна ғалла етказиб бериб, режани ортиғи билан бажаришди.

Фото: Бекобод туман ҳокимияти

Далаларга «Гром», «Грация», «Краснодар», «Таня» навлари экилди. Энг яхши ҳосилдорлик «Гром» навли буғдойдан олинди. 

Айни пайтда, Бекобод туманида буғдой ўрими давом этмоқда. Яна қўшимча 5000 тонна буғдой олиниши мўлжалланмоқда.

Фото: Бекобод туман ҳокимияти
Фото: Бекобод туман ҳокимияти
Фото: Бекобод туман ҳокимияти

Бекобод тумани ҳокимлиги.

Мавзуга оид