Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путин билан Сурия бўйича келишувга эришмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан Хельсинкидаги ўзаро учрашув чоғида Суриядан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш масаласини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда CNN манбаларга асосан хабар берган.
Телеканал маълумотларига кўра, Трамп Сурия жануби-ғарбий туманларидан АҚШ қўшинлари ва Америка позициясига яқин бўлган бирлашмаларни олиб чиқиб кетишга тайёр. Фақат бунда Россия Эронга ушбу туманларга киришни тақиқлаб қўйиши талаб этилади.
Таъкидланишича, Трампнинг фикрича, америкалик ҳарбийлар Сурияни имкон қадар тезроқ тарк этиши лозим. Шунинг учун у жануби-ғарбий туманларни Сурия Араб Республикаси ҳукумат қўшинлари назоратига беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан нима ҳақида гаплашиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026