Спорт | 09:07 / 30.06.2018
24911
1 дақиқада ўқилади

Марадона футбол тарихидаги энг истеъдодли ўйинчини айтди

Фото: AFP

Аргентина терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси Диего Марадонанинг тан олишича, бразилиялик Роналдони тарихдаги энг истеъдодли футболчи, деб ҳисоблайди. 

«Роналдо - тарихдаги энг истеъдодли футболчи. Агарда жароҳатлари бўлмаганида, у энг буюк ўйинчига айланган бўларди. Мен бунга заррача ҳам шубҳа қилмайман», - дея жаҳон чемпионининг сўзларини келтиради Seleção Brasileira.

Бразилиялик форвард профессионал даражада 1993-2011 йилларда тўп сурган. У Бразилия терма жамоаси сафида икки карра жаҳон чемпионига айланган, шунингдек, икки марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид