Спорт | 21:47 / 30.06.2018
4734
1 дақиқада ўқилади

Маскерано Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Аргентина терма жамоаси яримҳимоячиси Хавьер Маскерано ЖЧ-2018 нимчоракфиналидан ўрин олган Францияга (3:4) қарши ўйиндан сўнг, халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Жамоага «хайр» дейиш вақти келди. Бундан буён терма жамоа мухлисиман», — деди Маскерано TyC Sports телеканали эфирида.

Хавьер Аргентина терма жамоасида 2003 йили дебют қилган. У икки марта Олимпиада ғолиби (2004, 2008), жаҳон чемпионати финалчиси (2014) ва 4 марта Америка Кубоги финалчиси (2004, 2007, 2015, 2016) бўлган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид