Жаҳон | 07:51 / 01.07.2018
10857
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ қонунларини “аҳмоқона” деб атади

Фото: Chris Kleponis/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп оммавий норозиликлар ортида яна ноқонуний муҳожирларни судсиз депортация қилишга чақирди ва хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун суд қарорини талаб қилувчи АҚШ қонунларини “дунёдаги энг аҳмоқона” деб атади.  

“Одамлар давлатимизга ноқонуний келганларида, биз судсиз уларни дарҳол ортларига жўнатишимиз керак. Бизнинг қонунларимиз дунёдаги энг аҳмоқона қонунлардир”, деб ёзган Трамп твиттерда

Трамп бу баёнотини унинг миграция сиёсатига қарши 30 июнда АҚШнинг 700дан кўпроқ шаҳрида норозилик намойишлари ўтган бир вақтда билдирган. Намойишчилар чегарада ноқонуний муҳожирлар оила аъзоларини бир-бирларидан айириш сиёсатига қарши чиқмоқдалар. Трамп бу амалиётни ўтган ҳафтада бекор қилганди. Намойишчилар, шунингдек, муҳожирларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини талаб қилишмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид