Жамият | 07:41 / 03.07.2018
6615
2 дақиқада ўқилади

15 минг АҚШ долларига иссиқхона ваъда қилган фирибгарлар ушланди 

Иллюстратив фото

Бухорода иссиқхона ташкил қилиб беришни ваъда қилиб фуқаронинг 15 минг АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, Ғиждувон тумани, “Гаждумак” МФЙ, Гаждумак қишлоғида яшовчи  Икром Эргашев мурожаат қилиб, 2016 йилнинг январь ойи ўрталарида, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 даҳаси, 19-уй, 74-хонада яшовчи, 1969 йилда туғилган Оқил Турсунов ҳамда Ғиждувон тумани, “Улфатбиби” МФЙ, Бештуво қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган Сидиқжон Дилмуродов ўзаро жиноий тил бириктириб, И.Эргашевнинг ишончига кириб, унга Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидан 20 кун муддатда 5 гектар ер майдонига тайёр иссиқхона ташкил қилиб беришини ваъда қилишади. Ва ундан жами 15.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ваъда қилинган иссиқхонани ташкил қилиб бермасдан, олган пулларни ҳам шу кунга қадар қайтариб бермасдан, ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликларини билдирган.

Мазкур мурожаатга асосан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, О.Турсунов ва С.Дилмуродовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид