Жамият | 14:04 / 03.07.2018
11557
4 дақиқада ўқилади

Машиналар “олди-бердиси” билан шуғулланган фирибгар кўпчиликка мусибат келтирди

Иллюстратив фото/autostrada.uz

Бухорода автомашина сотиб олиб беришни ваъда қилиб, кўплаб фуқароларни алдаб, уларнинг катта миқдордаги пулларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди.

Ромитан туман, “Шўробод” МФЙ, Шўробод қишлоғида истиқомат қилувчи, Ражабов Илҳом Файзуллоевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида кўплаб фуқароларни алдаб, ишончига киради. У Тошкент шаҳридаги “STAR LEASING” МЧЖдан 2 йил давомида ҳар ойда 666 АҚШ долларидан тўлаб бориш шарти билан молиявий ижара шартномаси асосида 18.000 АҚШ долларига сотиб олган “Нексия-3” русумли автомашинани фуқаро Мустафоев Жўрабек Шоди ўғлига ўзига тегишли эканлигини ёлғондан айтиб, у билан автомашинани 70 млн сўмга сотишга келишиб олади. Шу мақсадда Мустафоевдан 62 млн сўм пулларни алдаб олиб, автомашинани унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, автомашинани расмийлаштириб бермасдан, ушбу пулларни ўзининг ш

Шахсий манфаатлари йўлига сарфлаб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, Ражабов Илҳом Файзуллоевич ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттиради. У фуқаро Садиков Рустамжон Равшановичдан 24 ой давомида ҳар ойга  350 АҚШ долларидан тўлаб бориш шарти билан 9.900 АҚШ долларига келишиб “Ласетти” русумли автомашина сотиб олади. Машинани ўзининг таниши Усмонов Фарҳод Равшанович орқали Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Батош қишлоғида истиқомат қилувчи Ботиров Бахтиёр Худаёровичга ўзига тегишли эканлигини ёлғондан айтиб, у билан автомашинани 65 млн сўмга сотишга келишиб, Б.Ботировдан 38 млн сўм миқдоридаги пулларни алдаб олиб, автомашинани расмийлаштириб бермасдан, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, Илҳом Ражабов ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, Тошкент шаҳридаги “STAR LEASING” МЧЖдан 2 йил давомида ҳар ойда 666 АҚШ долларидан тўлаб бориш шарти билан молиявий ижара шартномаси асосида 18.000 АҚШ долларига сотиб олган “Нексия 3” русумли автомашинани фуқаро Азимов Анвар Сафаровичга ўзи раҳбарлик қиладиган МЧЖга тегишли эканлигини ёлғондан айтади ва у билан автомашинани 9000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пулларни алдаб олиб, автомашинани расмийлаштириб бермасдан, ушбу пулларни ўзининг шахсий манфаатлари йўлига сарфлаб юборган.

Шунингдек, И.Ражабов Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Абдуллаев Абдуҳаким Абдулазизовичдан 12 ой давомида пулини тўлаб бориш шарти билан 7500 АҚШ долларига “Спарк” русумли автомашина харид қилади. Аввалги ишларини такрорлаб машинани Ғиждувон тумани, “Буктарой” МФЙ, Бобоғози қишлоғида яшовчи, Ашуров Неъмат Баротовичнинг яшаш хонадонига олиб боради ва  Н.Б.Ашуровга автомашина ўзига тегишли эканлигини ёлғондан айтиб, автомашинани унга гаров сифатида қолдириб, эвазига Н.Б.Ашуровдан 24 млн сўм миқдорида қарзга пул олиб кетади. Аммо пулларни қайтариб бермайди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан И.Ражабовга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2,3-қисмлари билан қўшимча айблов эълон қилиниб, “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мавзуга оид