Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сотилган машиналарни фуқаролар номига ўтказмай, МЧЖни банкротликка олиб келганлар ушланди
Юнусобод туманида фуқароларга харид қилинган автомашиналарини номига ўтказиб бермасдан МЧЖни қасддан банкротликка олиб келган шахслар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, A.M.L. МЧЖ масъул шахслари автотранспорт воситалари сотуви билан шуғулланиб келиб, 4 нафар фуқарога Spark, Сobalt ва Nexia-3 русумли автомашиналарни 2 йилдан 3 йилгача муддатли тўлов асосида сотишга келишиб, фуқаролар томонидан 2019-2023 йиллар давомида тўловлар тўлиқ тўлангандан кейин автомашиналарни уларнинг номига ўтказиб бермасдан, жами 34 882 АҚШ доллари ва 118,5 млн сўмини қўлга киритгани аниқланган.
Бундан ташқари, МЧЖ масъул шахслари кредиторларнинг олдида 6,1 млрд сўм қарздорлиги мавжуд бўлса-да, автотранспорт воситаларининг сотувидан тушган 471,9 млн сўмни ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтиргани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
10:25 / 27.06.2026
Юнусободда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
09:28 / 07.05.2026