Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Шаҳар ҳафталиги» фестивали бўлиб ўтмоқда
Самарқанд шаҳрида ички туризмни ривожлантириш мақсадида 29 июндан 4 июлга қадар «Шаҳар ҳафталиги» фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивал доирасида мамлакатимиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳларда қизиқиш уйғотиш мақсадида маданий-кўнгилочар дастурлар намойиш этилмоқда.
Шу мақсадда Регистон майдонидаги Шердор мадрасасида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда вилоят ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари М.Восеев чиқиш қилди ва фестивал мақсадларини баён этди. Майдонда «Самарқанд садолари» мақом ансамблининг концерти намойиш этилди.

Регистон майдонида республика аэронавтика маркази вакиллари иккита ҳаво шарини тўлдириб, шаҳардаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини учиришди.

Кейинги кунларда шаҳардаги «Ҳунарманд» марказида шаҳар ҳунармандлари иштирокида мастер-класс ўтказилди. Фестивал кунлари «Тунги бозор» ташкил этилиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун тунги соат 12 гача бозорлар фаолият кўрсатиб турди. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш учун велосипед тури ташкиллаштирилди.
3 июль куни «Музейлар куни» ўтказилди. Имтиёзли равишда шаҳардаги тарихий, маданий ва маънавий мерос масканларига зиёратлар уюштирилди.

«Шаҳар ҳафталиги» фестивалини 4 июль куни катта концерт дастури билан ниҳоялаш назарда тутилган.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
08:57 / 19.03.2026
Самарқандда 38 килограммга яқин наркотик модда қўлга олинди
08:52 / 19.03.2026
Наманган, Қашқадарё ва Самарқандда контрафакт дори воситалари аниқланди
19:42 / 18.03.2026