Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
У Самарқанд форуми иштирокчиларига президент табрик сўзларини ўқиб эшиттирди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида бошланган Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди.

«Самарқандда ўз ишини бошлаган Глобал экологик жамғарманинг 8-Ассамблеяси иштирокчиларига Президентимизнинг табрик сўзларини ўқиб эшиттирдим, бу мен учун юксак шараф. Форум Марказий Осиё ва бутун дунё учун ҳозирги кунда энг долзарб бўлган масала — иқлим муаммоларини муҳокама қилиш имконини берди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал экологик кун тартибидаги нуфузи ошиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Ассамблея доирасида «Eco Expo Central Asia-2026» кўргазмаси ташкил этилиб, унинг майдонида «яшил» лойиҳалар учун 80 млн доллар миқдоридаги грантлар ҳамда 520 млн доллардан зиёд инвестицияларни жалб этиш бўйича келишувлар имзоланди. Энди асосий вазифа табиатни асраб-авайлаш йўлидаги ушбу ташаббусларни амалиётга изчил татбиқ этишдан иборат. Айни вақтда иккала тадбирда дунёнинг 180 та мамлакатидан жами 8 ярим мингдан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда», деб ёзди Саида Мирзиёева.




Мавзуга оид
23:22 / 10.07.2026
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди
17:38 / 10.07.2026
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
18:20 / 06.07.2026