Жамият | 19:02 / 03.07.2018
10862
3 дақиқада ўқилади

Шаҳрихон автомобиль мактаби: Малакали мутахассислар тайёрлаш йўлида

Қарийб бир асрлик тажриба мактабига эга, йиллар мобайнида малакали педагог кадрлар тарбиялаган, вилоятнинг барча ҳудудларида замонавий ўқув тизимида иш олиб борувчи Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят Кенгаши бугунги кун талаблари асосида ривожланиш йўлидан бормоқда.

 Ташкилотнинг мақсади Республика Қуролли Кучларининг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлашдан иборат бўлиб, Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техник мутахассисликлар, мамлакатда техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ва оммавий касбларнинг бошқа турлари мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш муассасанинг устувор вазифасидир.

  Шаҳрихон автомобил мактабида ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш икки йўналиш бўйича олиб борилади:

 1.“ВС” тоифали ҳарбий ҳайдовчилар.

 2. Чавандоз мутахассислари.

 Халқ хўжалигига оммавий касб ходимлари бўлган ҳайдовчиларни тайёрлаш эса барча йўналишларни ўз ичига олган. Ўқув масканида - “В”, “ВС”, “Д” “Е” тоифали транспорт воситалари ҳайдовчилар тайёрланади.

Янгиланиш ва инновацион услубда машғулот ўтиш мақсадида автомобиль мактабининг ўқув моддий негизи такомиллаштирилиб, муассаса аудиторияларида тингловчиларнинг замонавий услубда касб ўрганишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. 

Масканда ҳунар ўрганаётган ҳарбий-техник мутахассислар (чақирилувчилар) ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида синф хоналари ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган, тўлиқ инновацион ғоялар асосида жиҳозланган.

Таълим маскани автогаражида енгил ва юк ташувчи барча турдаги машиналар, автобуслар мавжуд.

  Автомобиль мактабида ҳудудда истиқомат қилувчи ногиронларни ҳайдовчиликни ўрганишлари учун махсус гуруҳлар ташкил этиб боради. Ногиронлар ҳайдовчиликни махсус жиҳозланган  автомобилларда ўрганадилар.

 Куни кеча автомобил мактабида кўпкураш бўйича Республика мусобақалари ўтказилди. Унда Андижон вилояти вакиллари фахрли иккинчи ўринни қўлга киритдилар. 

Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.
UZ мухбири

Мавзуга оид