Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Қарши шаҳрида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари ариза муаллифининг ўғлига имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига, хизмат хонасида 20 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олҚашқадарёиб борилмоқда.











