Жамият | 16:39 / 04.07.2018
5292
1 дақиқада ўқилади

Зангиота туманида бир кунда учта қишлоқ врачлик пункти фойдаланишга топширилди

Бугун, 3 июль куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган Чиғатой-Оқтепа қишлоғидаги қишлоқ врачлик пункти 40 кун ичида мукаммал таъмирланиб, ишга туширилди.

Фото: Зангиота туман ҳокимияти

Қишлоқ врачлик пунктида 6 нафар шифокор, 18 нафар ўрта ва 3 нафар кичик тиббий ходимларнинг 10826 нафардан иборат қишлоқ аҳлига малакали тиббий хизмат кўрсатишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди.

KUN.UZ’га тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу маскан Зангиота тумани ҳокимлиги томонидан ажратилган 304 млн сўм, ҳомийларнинг 30 млн сўмдан зиёд маблағлари эвазига қад ростлаган.

Худди шу куни туманда жойлашган Акмал Икромов ва Навоий номидаги қишлоқ врачлик пунктлари ҳам фойдаланишга топширилди.

Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти
Фото: Зангиота туман ҳокимияти

Мавзуга оид