Боливия президенти Эво Моралес 4 июнда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказганини маълум қилди. Унинг айтишича, амалиёт муваффақиятли ўтган.
“Сизнинг дуоларингиз ва мен билан бирдам бўлганингиз учун миннатдорман. Кўрик вақтида менда кичик ўсимта аниқланди. У ҳеч қандай хавф-хатарсиз шошилинч жарроҳлик бўлимида муваффақиятли олиб ташланди. Эртага шифохонадан чиқаман. Мен 100 фоиз яхшиман”, деб ёзган Моралес твиттерда.
58 ёшли сиёсатчи Ла-Пасдаги шифохоналардан бирида операция қилинган.