Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг бой ва энг қашшоқ россияликлар даромадлари орасидаги фарқ маълум қилинди
Росстат раҳбари Александр Суринов «Российская газета»га берган интервьюсида мамлакатдаги бой ва қашшоқ фуқаролар даромади орасидаги фарқлар ҳақида маълумот берди, деб ёзади РИА Новости.
Унинг айтишича, ўн фоиз энг бой ва энг қашшоқ фуқаролар ўртача даромади орасидаги нисбат бир хил даражада турибди. 2015 йилда даромадлар ўртасидаги фарқ 15,7 бараварни, 2016 йилда — 15,5 ва 2017 йилда 15,3 бараварни (дастлабки баҳо) ташкил этган.
Росстат раҳбари шунингдек, ҳисоб-китобнинг яна бир услубини тушунтирди. Унга кўра, ўн фоиз энг қашшоқ фуқаролар ичидаги энг кўп таъминланган ва энг бой фуқаролар ичидаги энг кам таъминланганларнинг ўртача даромадлари орасидаги фарқ ҳам таққосланади. 2015 ва 2016 йилларда уларнинг ўртача даромадлари орасидаги фарқ 7,1 бараварни, 2017 йилда етти бараварни ташкил этган.
Ўтган йил натижаларига кўра, кунига ўн доллардан кам миқдордаги маблағга яшовчи россияликлар 6,5 фоизни ташкил қилган.
Мавзуга оид
09:40 / 30.04.2025
Россияда 2008 йилдан бери энг юқори кадрлар танқислиги қайд этилди
08:44 / 12.12.2024
Росстат: Деярли 12 млн россиялик қашшоқлик чегарасида яшаяпти
14:45 / 18.07.2024
Росстат биринчи марта ташқи сабаблардан ўлим ҳақидаги маълумотларни яширди
08:33 / 08.04.2023