Жамият | 07:45 / 05.07.2018
39529
3 дақиқада ўқилади

Нима учун Дипломатия университетида қабул 5 июлгача?

Ижтимоий тармоқларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ҳужжатларни қабул қилиш 5 июлга қадар давом этиши кўплаб тушунмовчиликка сабаб бўлмоқда.

«Университетга ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида Қабул комиссияси ташкил этилган. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари ЖИДУ Қабул комиссияси томонидан 15 июндан 5 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади», - деб маълумот келтирилади университет расмий сайтида.

«Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг 5-бандига кўра, жорий йилдан қабулда ўзгаришлар мавжуд эканлигини кўриш мумкин:

«2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар белгилансин:

Абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилади, унинг якунлари бўйича абитуриентларни давлат тест синовларини топширувчилар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади».

Бундан тушуниладики, абитуриентлар 1-15 август кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонга қадар ҳам саралаб олинади.

«Имтиҳонгача ўтказилинадиган синовлар ёзма тарзда амалга оширилиб, абитуриентларнинг дунёқараши ва билим даражаси текширилади. Дастлабки имтиҳондан ўтказиш ишлари 6-9 июль кунлари ташкил қилиниб, унинг натижаси ҳақида 10 июль санасида маълум қилиш режа қилинмоқда. Бундан кўзланган мақсад синовдан ўта олмаган абитуриент бошқа олийгоҳга ҳужжат топширишга улгуриши кераклиги кўзда тутилган», - дейди қабулдаги ўзгаришлар ҳақидаги саволларга жавоб берган ЖИДУ қабул комиссияси аъзоси.

Абитуриентлар учун керакли маълумотлар:

ЖИДУ Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги ҳамда тест синовларини ўтказиш қоидалари ва жавоблар варағини тўғри тўлдириш билан танишганлиги кўрсатилади);

2. Ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

3. 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;

4. Паспортнинг нусхаси;

5. 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 та фотосурат (фотосуратга университет ҳудудида махсус тушилади);

6. Меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда кўчирма.

Абитуриент Қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатни шахсан кўрсатади.

Ўтган 2017-2018 ўқув йилида жами 1427 та ҳужжат топширилган ҳамда абитуриентлардан 7 нафари Республика олимпиадаси ғолиби, 86 нафари ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлган абитуриентдир. ДТМ Тест синовлари қайдномасига кўра, қабул натижалари қуйидагича бўлган:

ЖИДУ қуйидаги таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни ўқишга қабул қилади:

•  Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича);

•  Юриспруденция (Халқаро ҳуқуқий фаолият);

•  Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият турлари бўйича).

Мавзуга оид