Спорт | 11:16 / 05.07.2018
126694
1 дақиқада ўқилади

Равшан Эрматов гуруҳи нега ЖЧ-2018 ўйинларини бошқармаслиги маълум қилинди

Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи ЖЧ-2018 ўйинларига бошқа тайинланмайдиган бўлди.

Нега ФИФА Эрматов гуруҳини қолган ўйинларни бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатига киритмагани маълум қилинди.

«Футболиум» телеграм каналининг хабарига кўра, Эрматовнинг ёрдамчиларидан бири Абдуҳамидулло Расулов оёғидан жароҳат олган ва 2та ўйинда ҳам тузалмаган жароҳати билан ишлаган. Ҳакамлар қўмитаси Расуловнинг тузалиб кетишини кутган, бироқ, у тикланиб ололмаган. Шу тариқа, Эрматов гуруҳининг рўйхатга киритилмаслиги бош ҳакамнинг ҳакамлик савияси билан эмас, балки ёрдамчисининг жароҳати билан боғлиқ, дейилмоқда.

Манба бу маълумотни Эрматовнинг ўзидан олганини таъкидламоқда. 

Кўпчиликда савол туғилиши мумкин: Эрматовга бошқа ёрдамчи ҳакам бериш мумкин эмасмиди? Йўқ. ФИФА ҳакамларнинг доимий бригада бўлиб ишлаш принципига содиқ қолади. Учала ҳакамнинг бир-бирини тушуниши, қалин муносабат ўрнатганлиги ташкилот учун энг муҳим масала.

Мавзуга оид