Халқ банки: Пенсия ва нафақа тўловлари ўз вақтида, ўз эгаларига топширилмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги “Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан 2017 йилнинг июль ойидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида пенсия тўловлари Халқ банки филиаллари орқали тўланмоқда.
Халқ банкининг барча филиалларида пенсия ва нафақа пулларини тарқатиш бўйича жами 2 000 та сайёр касса ташкил қилиниб, уларда 590 та “Дамас” русумли ҳамда тоғли ва чўл зоналари учун 11 та “УАЗ-Хантер” автомашиналари хизмат қилмоқда.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда доимий алоқалар ташкил этилиб, мустақил ҳаракатлана олмайдиган, кекса ёшдаги ҳамда ногирон фуқароларга пенсия ва нафақалар уларни яшаш манзилига етказиб берилиши таъминланмоқда.
Пенсия ва нафақа олувчи аҳоли қатламининг ёшини инобатга олиб, сайёр кассаларга 4000 нафар коллеж битирувчиси ишга қабул қилинди. Уларга фуқаролар билан мулоқотда муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратишлари бўйича махсус курслар ташкил этилди.
Пенсия ва нафақа олувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда “СМС-пенсия” хизмати жорий қилинди. Ушбу интерактив хизмат орқали пенсионерларнинг мобиль алоқа воситаларига тўланган пенсия миқдори, муддатлари тўғрисида бепул маълумот юборилиши таъминланмоқда.
Жойларда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда тезкорлик билан уларни бартараф этилишини ташкил этиш мақсадида, Халқ банки тизимида қисқа рақамли “Ишонч телефони” (11-06) фаолияти йўлга қўйилди. “Ишонч телефони”га бўладиган мурожаатлар тезкор тартибда ҳал этилиши қатъий назорат қилиб борилмоқда.
Пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказилиши таъминлаш, маблағлар харакати устидан доимий назоратни ўрнатиш мақсадида сайёр кассалар учун ажратилган автомашиналарга GPS қурилмалари ўрнатилиб, ҳар бир фуқарога тўланган пенсия ва нафақаларни “он-лайн” тизимда мобиль қурилма (планшет) орқали қайд қилиш ва автоматик равишда бу тўғрисида фуқарони хабардор қилиш тизими йўлга қўйилди.
Бугунги кунда Халқ банки сайёр кассалари томонидан 3 млн. нафардан зиёд пенсия ва нафақа олувчиларга ҳар ойда 1,5 трлн. сўмдан ортиқ маблағлар ойнинг 27-санасига қадар ўз эгаларига тўлиқ етказиб келинмоқда.
Бундан ташқари, пенсия ва нафақалар тўловини тўлиқ автоматлаштириш, пенсия олганлигини ёзма равишда тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнларни электрон шаклга ўтказиш мақсадида Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда пенциянерларнинг “Электрон гувоҳномаси - ID-card”ни амалиётга татбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 28.10.2024
Фуқарога нафақа қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими пора билан ушланди
19:00 / 25.10.2024
“Баъзи ногиронлар тўрт мучаси соғлардан яхши ишлашади” – бухоролик тадбиркор
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
11:10 / 03.10.2024