10:21 / 07.07.2018
15683

ЖЧ—2018. Швеция—Англия, Россия—Хорватия. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун, 7 июль куни 2018 йилги жаҳон чемпионатининг 1/4 финал баҳслари давом этади.

Куннинг биринчи учрашувида чорак финалда Швейцарияни қолдириб кетган Швеция ва Колумбия тўсиғидан ўтган Англия ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Ўйинга Бьорн Куйперс бошчилигидаги ҳакамлар тайинланган.

ШВЕЦИЯ – АНГЛИЯ
7 июль. Самара. «Самара Арена» стадиони 19.00 (МАТЧ ТВ )
Ҳакамлар: КУЙПЕРС. ван Рукел, Зайнстра (барчаси - Нидерландия).

Бу ўйин якунланганидан бироз вақт ўтиб мундиал мезбонлари Россия Хорватияга қарши ўйнайди. Ўйинни Сандро Риччи раҳбарлигидаги бразилиялик ҳакамлар бошқариб боради.

РОССИЯ – ХОРВАТИЯ
7 июль. Сочи. «Фишт» стадиони. 23.00 (Первый канал).
Ҳакамлар: РИЧЧИ. Де Карвалью, ван Гассе (барчаси - Бразилия).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top