Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» муҳандиси фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББга 7 500 АҚШ доллари эвазига Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб киришга ваъда берган Ш.Нурмуҳаммад (исми ўзгартирилган)га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб унинг қариндоши ариза берган, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси - 26 ёшли Ш.Нурмуҳаммад қўлга олинган.
«Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- («Фирибгарлик») ва 211- («Пора бериш») моддалари билан жиноий иш қўзғатилди», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026