Жаҳон | 19:50 / 09.07.2018
8786
2 дақиқада ўқилади

Франция президентининг рейтинги кескин тушиб кетди

Фото: REUTERS

Франция иқтисодиётини янгилаш бўйича ислоҳотлар мамлакат президенти Эммануэль Макроннинг фуқаролари орасидаги обрўси тушиб кетишига сабаб бўлди. Ҳозирги вақтда уни қўллаб-қувватловчилар сони 62 фоиздан 43 фоизгача тушиб кетган.

Эммануэль Макрон бир йилдан ортиқроқ вақтдан бери президент лавозимида ишлаб келмоқда. Гарчи бу унча катта муддат бўлмаса-да, унинг Франция сиёсий-иқтисодий ҳаётининг турли жабҳаларини ислоҳ қилиш бўйича қатъий қадамлари турли фикрларни уйғотди. 

«KANTAR Sofres» ижтимоий фикрни ўрганиш институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўралганларнинг 54 фоизи Макрон ташаббусини қўлламаслигини билдирган. 34 фоиз киши қониқиш ҳосил қилаётганларини айтган. 12 фоиз киши бирор хулоса билдира олмаган. 

BVA институти ўтказган ижтимоий сўровга кўра, 2017 йил майидан 2018 йил майигача жорий этилган чораларнинг 16тасидан 10таси ижобий баҳоланган. Меҳнат кодексини ўзгартириш ва муҳожирларга доир қонун лойиҳаси, солиқлар ва транспорт воситалари ҳаракат тезлигини чеклаш аҳолининг жиддий норозилигига сабаб бўлди. 

Мавзуга оид