Спорт | 13:00 / 10.07.2018
11948
1 дақиқада ўқилади

Тошкент клуби Анзур Исмоиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Хитойнинг «Чанчунг Ятаи» клубини тарк этгач, эркин агент сифатида Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафига келиб қўшилди.

«Темирйўлчилар» клуби расмий саҳифасида ушбу футболчи жамоа сафига қўшиб олингани расман эълон қилинган.

Фаолиятини 2001 йили Самарқанднинг «Динамо» клубида бошлаган футболчи, кейинги йилларда «Трактор» (2002-2003), «Пахтакор» (2003-2010) ва «Бунёдкор» (2010-2011) клублари сафида тўп сурганди. 2011 йили «Қалдирғочлар» клуби сафидан Хитойга йўл олган Анзур Исмоилов «Чанчун Ятаи» жамоасида асосий футболчига айланиб, бу клуб учун 182 ўйин ўтказди ва 12та гол урди.

 

Мавзуга оид