Трамп Путинни ўзига рақиб деб билишини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинни рақиби деб ҳисоблайди, дея хабар беради Bloomberg.
Америка етакчиси журналистларнинг Путинни дўсти ёки душмани деб билиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, шундай баёнот берди. У шунингдек Путин билан кутилаётган учрашув Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан бўлиб ўтадиган музокаралардан енгилроқ кечиши мумкинлигини таъкидлади.
Владимир Путин ва Дональд Трамп 16 июль куни Хельсинкида учрашишади. Сиёсатчилар икки томонлама муносабатларнинг кейинги ривожи истиқболлари ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.
Ушбу музокаралардан бир неча кун олдин Америка президенти Брюсселдаги НАТО саммитида иштирок этади, шундан сўнг Мэй билан учрашади.
Мавзуга оид
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024