Жамият | 21:56 / 11.07.2018
8258
1 дақиқада ўқилади

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети сиртқи бўлимига қабул бошланди

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида 2 та йўналиш: Босма ОАВ журналистикаси ва Телерадиожурналистика йўналишларида сиртқи бўлим мавжуд бўлиб, унга ҳужжатлар қабул қилиш бошланган. Ушбу бўлимларга ўзбек гуруҳлари учун 30 та (15 та 15 тадан 2 йўналишда) ва рус гуруҳлари учун 20 та (10 та 10 тадан 2 йўналишга), жами 50 та қабул квотаси берилган.

Сиртқи бўлимга топшириш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

- диплом, илова (умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси);
- Паспорт (асли ва нусхаси);
- Тиббий маълумотнома (086 У);
- Конверт, жилд (папка), ҳужжатларни маҳкамловчи жилд;
- 6 та сурат (3,4х4,5).

Ҳужжатлар 31 июлга қадар қабул қилинади.

Мавзуга оид